CNN: Украина жанг майдонидаги аскарларни роботлар билан алмаштирмоқда
Учувчисиз учиш аппаратлари ва дронлар туфайли Украина қуролли кучлари позицияларга ҳужум қилиш ва асирларни қўлга олиш имкониятига эга, деб ёзди "CNN" нашри.
Ўлка ҳарбий мулозими Николай Зинкевичнинг сўзларига кўра, 2025 йил ёзида бўлиб ўтган амалиётларда асирлар пиёда аскарлар иштирокисиз роботлар ва дронлар ёрдамида қўлга олинган.

– Биз ҳеч қачон кўпроқ шахсий таркибга эга бўлмаслигимизни ва душман устидан сон жиҳатидан устунликка эга бўлмаслигимизни тушунишимиз керак, шунинг учун бу устунликка технология орқали эришишимиз керак, -деди у.
Ер усти дронлари аллақачон ҳаво ҳужумлари чун одатий воситага айланган. Қуролланган шундай роботлардан бири Россия ҳужумини 45 кун давомида тўхтата олди. Зеленский бу жараённинг кўламини тасдиқлади ва сўнгги уч ой ичида роботлар ва дронлар 22 000 дан ортиқ миссияларни бажарганини айтди.

Таъкидланишича, мамлакат Мудофаа вазирлиги янги стратегияни илгари сурмоқда. Унда фронт чизиғи бўйлаб 15-20 километр чуқурликда тўлиқ автоматлаштирилган логистика ва жанговар миссияларга эга “вайронкорлик ҳудуди” яратиш талаб қилинади.
Бироқ бу муваффақиятларга қарамай, ҳарбийлар сунъий интеллектни тўлиқ жорий этишга эҳтиёткорона муносабатда бўлишмоқда.
- Якуний қарор ҳар доим инсон томонидан қабул қилиниши керак. Сиз сунъий интеллектга қурол ишониб топширасизми? Унинг дўстни душмандан ажрата олишига қандай амин бўлишимиз мумкин?, -деб қўшимча қилган Н.Зинкевич.
С.Раҳимов, ЎзА