“Clean Games” орқали экологик маданият тарғиб этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган тумани ҳудудида экологик маданиятни ошириш ва ёшлар ўртасида ижтимоий фаолликни янада ривожлантириш мақсадида “Clean Games” тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги, “Zamin” халқаро жамоат фонди, Ўзбекистон волонтёрлар ассоциацияси ҳамда UNICEF кўмагида амалга оширилаётган “Young Climate Champions” дастури доирасида ташкил этилди.
[gallery-29030]
Тадбир давомида иштирокчилар жамоаларга бўлинган ҳолда белгиланган ҳудудларда чиқиндиларни йиғиш, уларни тўғри саралаш ва атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Мусобақа руҳида ўтказилган жараён жамоавий ҳамкорлик ва экологик онгни шакллантиришга хизмат қилди.
Иштирокчилар томонидан йиғилган чиқиндилар белгиланган тартибда сараланиб, тегишли хизматларга топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА