Президентимиз томонидан ёзги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг жисмоний ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида “Долзарб – 90 кун” дастури доирасида Наманган вилояти Чуст туманида ҳам кенг кўламли амалий тадбирлар олиб борилмоқда. 

Жумладан, Чуст туманида 1-сон политехникуми қошида ёзги касблар маркази очилиш маросими бўлди. Унда барча мактаблар, маданият масканлари ва 72 та маҳалладаги ёшлар етакчилари билан уч мингдан зиёд иштирокчилар қатнашди. 

Тадбир доирасида миллий ҳунармандчилик ва ранг-тасвир кўргазмалари, бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, уларда мактаблар ва маданият марказларида фаолият юритаётган тўгараклардаги иқтидорли ёшлар фаол қатнашди.

Чустлик йигит-қизлар учун  “Ёшлар ойлиги” муносабати билан спорт ва соғлом турмуш тарзи, ватанпарварлик ғояларини ўзида жамлаган волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка, “Заковат” интеллектуал ўйини уюштирилди, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “Устоз АИ”, “Уз Чесс” каби лойиҳалар бўйича тарғибот ишлари амалга оширилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чустда касблар маркази очилди