Чорва қишловига тайёргарлик қандай?
Боёвут туманидаги кўп тармоқли “Аҳмадий” фермер хўжалигининг чорвачилик комплексида “Чорва қишловини кўнгилдагидек ўтказишда соха ходимларининг олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида амалий-семинар бўлиб ўтди.
Боёвут туманидаги кўп тармоқли “Аҳмадий” фермер хўжалигининг чорвачилик комплексида “Чорва қишловини кўнгилдагидек ўтказишда соха ходимларининг олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида амалий-семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ва туман ҳокимларининг мутасадди ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар ва чорвачилик фермер хўжаликларининг раҳбарлари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари 2019 йил 13 ноябрдаги видеоселектор йиғилишида қорамолчилик, паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини, келгуси йилларда сут ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 10 фоизга кўпайтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берган эди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят бўйича барча тоифадаги хўжаликларда 73 минг 400 бош қорамол, 64 минг 100 бош қўй ва эчки, 2 минг 600 бош от, 192 минг 100 бош парранда парваришланмоқда.
– Бугунги семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад – аввало Президентимизнинг жорий йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлашда ўтган 8 ой давомида фаолиятимизда қандай самаралар бераётганини ҳамда чорва қишловини беталафот ўтказишда нималарга эътибор қаратиш лозимлигини аниқлаб олишдан иборат эди, – дейди халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши депутати, кўп тармоқли “Аҳмадий” фермер хўжалиги раҳбари Баҳодир Кенжаев. – Вилоятимизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва эътиборимиздан четта қолган муҳим ишларни сарҳисоб қилиб олиш эди. Ўйлайманки, ушбу кўргазмали амалий-семинаримиздан сўнг чорвадорларимиз ўз камчилик ва ютуқларини, олдиларида турган долзарб вазифаларни аниқ белгилаб олади.

Бугунги кунда Боёвут туманида 54 та қорамолчилик, 4 та паррандачилик, 6 та қуёнчилик ва 104 та асаларичилик хўжаликлари фаолият юритаёр. Улар томонидан шу кунга қадар 178 тонна гўшт, 2 минг 515 тонна сут маҳсулотлари етказиб берилди.
Семинарда наслли чорва парвариши, ажратилган озуқа майдонларидан самарали фойдаланиш, оралиқ экин ва такрорий маккажўхори экиш ҳисобига озуқа базасини янада мустаҳкамлаш, 2019-2020 йилларда чорва қишловини беталофат ўтказишни таъминлаш масалалари юзасидан зарур тавсиялар берилди.