Чехияда президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда
Чехияда кеча, жума куни президентлик сайловида овоз бериш бошланди. Соат 14.00 да республикадаги 14 минг 857 та сайлов участкаси очилди. Рўйхатдан ўтган 8 миллион 300 сайловчи овоз беришда қатнашади.
Овоз бериш икки кун давом этади. Дастлабки натижалар бугун, 14 январь куни кечки пайт эълон қилиниши кутилмоқда.
Кеча бошланган президентлик сайлови республика тарихида учинчи марта тўғридан-тўғри ва умумий давлат раҳбари сайловидир. Ушбу форматдаги биринчи сайлов 2013 йилда ўтказилган. Бунгача президент парламент томонидан сайланган.
Рўйхатга олинган саккиз нафар номзод олий давлат лавозимига даъвогарлик қилмоқда. Тахминларга кўра, сайлов ғолиби иккинчи турда аниқланади, у 27-28 январь кунлар ўтказилиши режалаштирилган. Сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқ овозини олган икки номзод кейинги турда сайловда қатнашади.
ЎзА