Бухоро вилояти Олот туманида инвестиция муҳити барқарор йўлга қўйилаётгани натижасида “SHOX GOLD TEKSTIL” МЧЖ томонидан умумий қиймати 32,5 миллиард сўмга тенг бўлган бўз мато ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур корхона 2022 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, бугунги кунда 2,7 гектар ер майдонида, жумладан 18 230 кв. метр қурилиш ости майдонида фаолият юритмоқда. 

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 миллион 200 минг погон метр бўз мато бўлиб, ҳозирда 40 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. Бугунги кунда корхона Россия бозорига экспорт фаолиятини йўлга қўйган. 2023 йил якунларига кўра, бюджетга 190 миллион сўм солиқ ва бошқа йиғимлар тўлаб берилган.

2024 йилнинг ўзида эса корхона томонидан 320 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар бўз матолар хорижга экспорт қилинган.

Лойиҳа доирасида энергия самарадорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Корхона йил давомида 360 минг кВт электр энергияси тежалишига эришган. Шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 90 фоизи экспортга йўналтирилмоқда. Умумий йиллик маҳсулот ҳажми 76 миллиард сўмга тенг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019–2023-йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, туманда 2,4 гектар майдонда “Халифа-1” кичик саноат зонаси ташкил этилган. Ана шу зонанинг 2,2 гектар майдони “ SHOX GOLD TEKSTIL” МЧЖга ажратилган.

Корхона фаолияти мутасаддилар томонидан ўрганилди. Ўрганишлар натижасида мавжуд имкониятлар билан бир қаторда, корхонанинг дуч келаётган муаммолари тингланди. Ишлаб чиқариш жараёнини “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Лойиҳа орқали ҳудудда тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорни сифатли трикотаж маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда экспорт ҳажмини 5,8 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири. 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чекка ҳудудда тўқимачилик саноати ривожланмоқда