Чарм қўлқоп усталаримиз Туркияда бош совринни кўзламоқда
Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича анъанавий "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди.
34 маротаба ташкил этилаётган ушбу халқаро турнирда 11 мамлакатдан 96 нафар эркак ва 112 нафар хотин-қиз ғолиблик учун баҳсга киришади. Қувонарлиси, улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қуйидаги таркиб билан қатнашмоқда:
Эркаклар:
-60 кг. Тилав Супонов
-65 кг. Илҳомжон Эргашев
-70 кг. Қаҳрамонжон Фозилов
-90 кг. Муҳаммадризо Алижонов
Мураббий: Анвар Карабеков
Аёллар:
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-51 кг. Мухлиса Хушвақтова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-57 кг. Раҳима Бекниязова
-60 кг. Ситора Турдибекова
-65 кг. Одинахон Исмоилова
-70 кг. Райҳона Қурбонбоева
-80 кг. Диёрахон Абдуманнобова
-80 кг. Машҳура Солибоева
+80 кг. Собирахон Шаҳобиддинова.
Турнир 5 апрелга қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА