Cайёр суд мажлисида назоратдаги шахслар муддатидан аввал озод қилинди
Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бугунги кунда юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мезонига айланди.
Хусусан, жиноят-ижроия тизимида ҳам жазолаш эмас, балки тарбиялаш, содир этилган қилмишдан тўғри хулоса чиқарган фуқароларни соғлом ҳаётга қайтариш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борада ички ишлар органлари Пробация хизмати томонидан маҳкумларни жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларни ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир этишларининг олдини олишга қаратилган тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Пробация тизимининг энг асосий тамойилларидан бири — хатосини англаган ва тузалиш йўлига ўтган инсонларга имконият бериш. Зора, қонун устуворлиги таъминланган юртда ҳар бир фуқаронинг жамият учун фойдали шахс бўлиб шаклланиши муҳим аҳамиятга эга.
Шу нуқтаи назардан, назорат остидаги шахсларнинг хулқ-атворини доимий равишда ўрганиш, улар билан маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш ва меҳнатга жалб этиш орқали ижобий натижаларга эришилмоқда.
Куни кеча Зангиота тумани Ички ишлар бошкармаси Пробация гуруҳи томонидан "Пробация - имконият, жазо эмас" шиори остида навбатдаги кенг қамровли тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбир доирасида назорат остидаги шахсларнинг қонунга итоаткорлик даражаси, меҳнатга бўлган муносабати ва ахлоқи чуқур таҳлил қилинди.
Мазкур жараёнда маҳкумларнинг ҳужжатларини Зангиота тумани Ички ишлар бошкармаси Пробация гуруҳи катта инспектори Г.Ҳусанбоев ҳамда Пробация инспектори Н.Султоновлар алоҳида холис ишга конуний ёндашган холда кўриб чиқди.
Тадбирнинг энг муҳим ва эътиборли қисми сифатида Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг сайёр суд мажлиси ўтказилди. Суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ж.Тиловов ҳамда судья А.Ҳамидовлар раислигида, адолат ва инсонпарварлик тамойилларига тўлиқ риоя этилган ҳолда бошқарилди.
Сайёр суд якунларига кўра, суд раиси ва судьялар томонидан қонун устуворлиги ҳамда бағрикенглик тамойилларига асосланган ҳолда муҳим қарор қабул қилинди. Бунда асос сифатида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) қўлланилди хамда масъул инспекторларнинг ижобий тавсифномалари ва суд ҳайъатининг адолатли хулосасига кўра, тузалиш йўлига ўтган 28 нафар назоратдаги шахслар жазони ўташдан муддатидан аввал шартли равишда озод қилинди.
Муддатидан аввал озод этилган фуқаролар суд залининг ўзидаёқ давлатимиз томонидан берилган бундай катта имконият ҳамда тизим ходимларининг тўғри йўл кўрсатганликлари учун миннатдорчилик билдириб, келгусида юртимиз равнақи учун ҳалол меҳнат қилишга ва қонунларни бузмасликка ваъда берди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/REOlb61An1k?si=TWH2LEtqkXnA5kH6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>ЎзА