Бюджет пуллари қаерга сарфланмоқда? (+видео)
Давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи, яъни 51,5 фоизи фақат ижтимоий соҳага - таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилди. Бу дегани, давлат сиёсатида энг катта устуворлик инсон ва унинг эҳтиёжлари бўлиб қолмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2026 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси муҳокама қилинди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Жаҳон бозоридаги турли хавф-хатар ва ноаниқликларга қарамай, рақамлар ва иқтисодий ўсиш динамикаси анча яхши.
Энг муҳими фактларга қарайдиган бўлсак:
Аҳоли даромадлари ошиб бормоқда. Статистика бўйича аҳолининг умумий даромадлари 16,6 фоизга ўсган. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) эса 8,5 фоизга ошиб, 1 072,7 триллион сўмга етди.
Давлат бюджети харажатларининг ярмидан кўпи, яъни 51,5 фоизи фақат ижтимоий соҳага - таълим, соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилди. Бу дегани, давлат сиёсатида энг катта устуворлик инсон ва унинг эҳтиёжлари бўлиб қолмоқда.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 33,4 фоизга ошиб, 12,4 миллиард долларга етди. Бундан ташқари, хизматлар экспортиям 36 фоизга ўсган ва ярим йил ичида юртимизга 6,6 миллион хорижий сайёҳ келган. Шунингдек, яшил энергияда ҳам “сакраш” бор. Қайта тикланувчи манбалардан электр ишлаб чиқариш 20 фоиздан кўпроққа ошди. Энди тармоқдаги умумий электр энергиясининг 22 фоизи айнан “яшил энергия” ҳиссасига тўғри келмоқда. Қисқа қилиб айтганда, иқтисодий ўсиш суръатлари динамикаси давомийликни сақлаб қолган.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА