Бухоро шаҳридаги “Аҳмад Дониш” маҳалла фуқаролар йиғини, Пиридастгир кўчасида Бухоро минтақавий реставрация маркази ҳамда Бухоро махсус ихтисослашган мактаб мажмуасини барпо этишга киришилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Маданий мерос агентлиги директорининг ўринбосари А.Арипжанов, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Ботиржон Шаҳриёров, Жалол Арашов, Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов  вилоят ва шаҳар жамоатчилик вакиллари қатнашди.  

Барпо қилинадиган мажмуанинг асосий мақсади “устоз-шогирд” анъанасини ривожлантириш, тарихий-илмий аҳамиятга эга тадқиқотларни олиб бориш, соҳага янги усул, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини татбиқ этиш бўйича илмий-амалий асосланган таклифлар тайёрлашдир. Шу билан бирга, тарихий обидаларни асраб-авайлаб, келгуси авлодларга етказиш, хорижий мутахассислар  иштирокида илмий-амалий семинарлар, ташкил этиш, ҳамда услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ва энг яхши тажрибаларни оммалаштириш ҳам кўзда тутилган.  

Худди шундай, ҳар бир маданий мерос иншоотларининг реставрация жараёни, тарихий бино-иморатлар таъмирида ишлатиладиган ашё ва материаллар, фойдаланилган анъанавий усуллар, объектларда ишлаган уста-реставраторлар иш услубини ўзлаштириш, бу тўғрисидаги маълумотларни ўзида мужассамлаштирган китоб-албом яратиш ҳам режалаштирилган.  

Албатта, бу соҳада мутахассислари, музей ходимлари, археологлар ва уста-реставраторлар малакасини ошириш, фаолиятини мувофиқлаштириш учун ҳам ҳуқуқий асос ва фундаментал билим зарур. Шу жиҳатдан хорижий давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари қўл келади.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухорода реставрация маркази ва махсус мактаб очилади