Бухоро давлат педагогика институтида 400 ўринли талабалар турар жойи очилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро давлат педагогика институтида талаба-ёшлар учун 400 ўринга мўлжалланган замонавий талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.
Институтнинг Педагогика ва ижтимоий фанлар факультети ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган мазкур турар жойда талабаларнинг яшаши, ўқиши ва дам олиши учун зарур шароитлар яратилган.
[gallery-31216]
Хоналар замонавий мебель ва зарур жиҳозлар билан таъминланган. Талабаларнинг мустақил таълим олиши, дам олиши ва кундалик эҳтиёжларини таъминлаш учун тегишли инфратузилма шакллантирилган. Шунингдек, бинода санитария-гигиена талабларига мос шароитлар ҳамда ўқув ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишга мўлжалланган хоналар мавжуд.
Қайд этилганидек, янги талабалар турар жойининг фойдаланишга топширилиши талабаларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш, уларнинг таълим олиши учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА