Бугун туғилган кун – Хайрулло Бозоров
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 1976 йил 16 январда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.
Хайрулло Бозоров 1997 йил Наманган саноат-технология институтини тамомлаб, вилоят Давлат солиқ бошқармасида иш бошлаган. Кейинчалик солиқ соҳаси, вилоят ҳамда туман ҳокимликлари тизимида масъул лавозимларда ишлади.
Хайрулло Бозоров вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда Учқўрғон, Чуст, Мингбулоқ туманлари ҳокими бўлган. 2015-2020 йилларда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаган. Хайрулло Бозоров 2020 йил сентябрь ойидан буён Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.
У “Дўстлик” ордени ва “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан мукофотланган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари ёдга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!