Бу йил энг кўп қўйилган исмларни биласизми?
Жорий йилнинг январ-март ойларида мамлакатимизда янги туғилган болалардан 5 минг 236 нафар ўғил фарзандга Муҳаммадали исми, 5 114 нафар қиз фарзандга Солиҳа исми қўйилган.
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2021 йилнинг уч ойида 91 минг 67 нафар ўғил бола ва 84 837 нафар қиз болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилган.
Биринчи чоракда таваллуд топган қизларга Солиҳа исмидан ташқари, Муслима (2969), Шукрона (2252), Имона (1913), Фарзона (1423), Мубина (1350) исмлари ҳам кўп қўйилган.
Ўғил болалар исмларининг топ 5 талигида эса Муҳаммадалидан ташқари, Муҳаммад (2997), Абдуллоҳ (2711), Мустафо (2333), Имронбек (2062) исмлари ҳам бор.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА