Британияда маоши сир тутилган иш эълонларига чек қўйилади
Британияда энди иш берувчи бўш иш ўрни ҳақида эълон берганда таклиф этилаётган маошни кўрсатиши шарт. Янги талаб, аввало, илк бор иш қидираётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек меҳнат бозоридаги маош тафовутини камайтиришга қаратилган. Бу ҳақда Бош вазир Энди Бёрнэм маълум қилди.
Ҳукумат тез орада тегишли қонун лойиҳасини парламентга киритади. Ҳозир мамлакатда иш берувчиларнинг 40 фоиздан кўпи оралиқ қийматни эълон қилади, ҳар беш компаниядан бири аниқ миқдорни кўрсатади. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, номзод ишга ариза беришдан олдин қанча мояна олишини билиши керак.
Қиролликда 16-24 ёшлиларнинг қарийб бир миллиони ишламайди, ўқимайди ёки касб-ҳунар ўрганмайди. Бу кўрсаткич Европа давлатлари орасида жуда юқори ҳисобланади. Янги тартиб орқали ёшларда иш топиш имкони кенгайиши кўзланган. Шунга ўхшаш қоида 2022 йил Нью-Йоркда жорий этилган, Европа Иттифоқи эса 2023 йил маош шаффофлигини оширишга қаратилган қоида қабул қилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА