Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармасида китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, ходимлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг маънавий дунёсини бойитиш ва билим доирасини кенгайтириш, шунингдек, мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмаркага турли нашриётлар томонидан чоп этилган бадиий, илмий, тарихий ва маърифий йўналишдаги китоблар тақдим этилди. Ходимлар ўзлари танлаган асарларни харид қилиш, тавсиялар олиш ҳамда бир-бирлари билан ўқиган китоблари ҳақида фикр алмашиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек китобсевар ходимлар томонидан харид қилинган китоблар бошқарма кутубхонасига ўз номларидан эсдалик сифатида топширилди.


Китоблар ярмаркаси нафақат савдо тадбири, балки маънавий-маърифий учрашув, фикр алмашиш ва китобга бўлган меҳрни янада мустаҳкамловчи эзгу анъанага айланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА