“Панжарадаги уч заррачали системага мос Шрёдингер оператори дискрет спектри” мавзусида
Боймуродов Жўрабек Хусановичнинг 01.01.01 – Математик анализ ихтисослиги бўйича “Панжарадаги уч заррачали системага мос Шрёдингер оператори дискрет спектри” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30/30.12.2019.FM.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 5 август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй. Шароф Рашидов номли Самарқанд давлат университети.
Тел.: (+998 66) 231 06 31
e-mail: patent@samdu.uz