Бўстонлиқда Данил Евдокимов яна ғолиб бўлди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича В.Искандаров хотирасига бағишланган турнир якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида 73 нафар велоспортчимиз гуруҳ пойгасида рақобатлашди. 83 километр масофага ўтказилган баҳсда Данил Евдокимов 2:00:41 натижа билан марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Шунингдек, Константин Эллига ва Умиджон Бахтиёров пойгани иккинчи ҳамда учинчи бўлиб якунлади.

Ушбу мусобақа жорий йилда ўтиши кутилаётган нуфузли турнирларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилувчи иқтидорли спортчиларни саралашда муҳим аҳамият касб этади. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА