Боксчиларимизнинг навбатдаги муваффақиятлари
Россиянинг Хабаровск шаҳрида К.Коротков хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этиб, 2 та олтин, 3 кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг -50 кг. вазн тоифасида Амирбек Исмоилов ва вазни +90 кг. бўган Озодбек Алиев барча рақибларини енгиб, мусобақа чемпионига айланган бўлса, Сайфиддин Собиров, Санжарбек Ваҳобов ҳамда Абдулазиз Абдулҳамидов финалга қадар ўтган жангларни муваффақиятли якунлаган ҳолда кумуш медалга сазовор бўлди.
Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Миркомил Саитохунов, Руслан Эсанов ва Руслан Шарипбоев каби истеъдодли чарм қўлқоп усталаримиз бронза медалига эга чиқда. Дарвоқе, ушбу мусобақада Акмал Бобораҳимов ҳакам сифатида фаолият олиб борди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА