Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида АҚШ ва Хитой вакиллари Украина масаласида тортишиб қолди, деб хабар тарқатди “Reuters” ахборот агентлиги.

– Қўшма Штатлар ХХРга Украинадаги “Россия агрессиясини кучайтиришни тўхтатиши” кераклигини айтди, Пекин эса Вашингтонни айбни бошқа томонга ўзгартириш ва қарама-қаршиликни қўзғатишга уринаётганликда айблади, -дейилади мақолада.

Нашрнинг ёзишича, АҚШнинг БМТдаги элчиси вазифасини бажарувчи Дороти Ши барча давлатларни, жумладан, Хитойни ҳам Россияга ҳарбий-саноат комплексини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган товарлар экспортини тўхтатишга чақирган.

Пекин вакили Гэн Шуан бу айбловларни қатъиян рад этган. Унинг айтишича, Хитой Россия-Украина можароси давом этиши тарафдори эмас ва унинг давлати икки томонга ҳам қурол бермаган. Гэн Шуан шунингдек, Вашингтонни содир бўлаётган воқеалар учун айбни ўзгартиришни ва қарама-қаршилик яратишни бас қилишга чақирган.

С.Раҳимов, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Хавфсизлик Кенгашида жанжал келиб чиқди