“Беш ташаббус олимпиадаси”: мусобақалар жараёни ўрганилди
Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган спорт мусобақалари жараёни билан танишилди.
Ўрганиш давомида Таълим ва илм-фан вазирлиги масъуллари Алишер Исломов ҳамда Музаффар Пазилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ факультетлар ўртасида ташкил этилаётган беллашувларни кузатиб, талаба-ёшларнинг тайёргарлиги ва мусобақаларни ташкил этиш ҳолатига эътибор қаратди. Масъулларга мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ҳамда иштирокчиларнинг пухта тайёргарлигини таъминлаш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, мусобақаларнинг биринчи босқичи 2–12 октябрь, иккинчи босқичи 19–31 октябрь, учинчи босқичи эса 9–14 ноябрь кунлари ўтказилади. Республика босқичининг муддатлари ташкилий қўмита қарори асосида белгиланади.
Мусобақалар мини-футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика ва стритбол спорт турлари бўйича ташкил этилмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА