Бепул ҳуқуқий ўқув курслари давом этмоқда
Фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш борасида зарур чоралар амалга оширилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони асосида аҳолига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмуни ва моҳиятини изчил етказиш тизими шакллантирилмоқда.
Фуқаролар онгида “Жамиятда қонунларга ҳурмат руҳини қарор топтириш ‒ демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!” деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш борасида зарур чоралар амалга оширилмоқда.
Айниқса. давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган ишлар кучайтирилди.
Адлия вазирлиги томонидан шу мақсадда давлат идора ва ташкилотларида бепул ҳуқуқий ўқув курслари ўтказилмоқда. Шундай тадбирнинг навбатдагиси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида ташкил этилди.
Тадбирнинг онлайн тарзда кечгани мулоқот ва муҳокама майдонини кенгайтирди. Ўқув курсларида ходимларга Конституция ва инсон ҳуқуқлари, меҳнат қонунчилиги, коррупцияга қарши курашнинг самарадорлигини таъминлаш ҳамда қонун ҳужжатларининг ижросини тўғри йўлга қўйиш борасида тушунтиришлар берилди.
Ўқув машғулоти давомида ходимларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб қайтарилди.