Рақобат қўмитасидан йирик тармоқларга огоҳлантириш

Янги йил байрами арафасида аҳоли томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб кескин ошиши кузатилади. Бундай пайтда талаб юқори бўлган маҳсулотлар нархларининг сунъий равишда ошиб кетиши аҳоли турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда нархлар барқарорлигини сақлаш долзарб аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси томонидан Янги йил байрами арафасида талаб кескин ортиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш юзасидан йирик чакана савдо тармоқларига тегишли кўрсатмалар юборилди.

Жумладан, “Корзинка”, “Макро”, “Ҳавас”, “Барака”, “Магнум”, “Ассорти”, “B1” ва “Магнит” савдо тармоқларига етказиб берувчи корхоналар томонидан маҳсулот нархларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омиллар — нархларни ўзгартириш, логистика харажатларининг ортиши ва бошқа сабаблар ҳақида Қўмитани тезкор тарзда хабардор қилиб бориш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, мазкур савдо тармоқларига етказиб берувчилар томонидан асоссиз равишда нархларни оширишга йўл қўймаслик, бозорда барқарорликни таъминлаш ҳамда истеъмолчилар манфаатларига зид ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан доимий равишда огоҳлантириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рақобат қўмитаси томонидан бозордаги вазият доимий мониторинг қилиб борилиши, қонунчилик талабларига зид ҳолатлар аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам олдидан нархлар барқарор қоладими?