Байден АҚШ “янги” Президентини маълум қилди
АҚШ етакчиси Жо Байден Оқ уйда хоккейчилар билан учрашувда Камала Харрисни “Президент” деб атади.
“Ишларимиз тўғри қилинаётганига ишонч ҳосил қилиш учун Президент Харрис шу ерда”, - деган у.
Таъкидлаш жоиз, сентябрь ойида Камала Харрис мамлакатнинг амалдаги етакчиси ёшини ҳисобга олганда, ҳокимият Жо Байдендан унга ўтиши мумкинлигини айтган эди. Ҳозир Оқ уй раҳбари 81 ёшда.
2021 йил ноябрда Байден жарроҳлик амалиётини ўтказиб, ҳушсиз ётганда Харрис 1 соат 25 дақиқа унинг вазифасини бажарган.