Бахромов Шукрилла Садуллаевичнинг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Алмашлаб экиш тизимидаги экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чораларини такомиллаштириш” (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари мисолида) мавзусида
Бахромов Шукрилла Садуллаевичнинг “Алмашлаб экиш тизимидаги экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чораларини такомиллаштириш” (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари мисолида) мавзусидаги 06.01.08 – “Ўсимликшунослик” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 11 апрель куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 170600, Андижон тумани, Куйган-ёр шаҳарчаси, Олийгоҳ кўчаси 1-уй, Ахборот-ресурс маркази биноси.
Тел.: (+998-74) 224-02-82
e-mail: andqxai@exat.uz