Барселона қишда Неймарни сотиб олади
"Барселона" спорт директори Хавьер Бордас клуб яна "ПСЖ" форварди Неймар мавзусига қайтиши ҳақида хабар берди.
"Барселона" спорт директори Хавьер Бордас клуб яна "ПСЖ" форварди Неймар мавзусига қайтиши ҳақида хабар берди.
– Биз Неймарнинг ортга қайтиши учун барча ишни амалга оширамиз. У – “Барселона”нинг кейинги трансфер ойнасидаги асосий мақсади бўлади, – дейди Х. Бордас.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар бразилиялик юлдузни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи эди, бироқ "ПСЖ" билан келишувга эриша олишмади.
Маълумот учун, Неймар “Барселона” сафида 2013-2017 йилларда тўп сурган.