Мамлакатимизда молиявий барқарорликни таъминлаш, банк соҳасида бизнесни юритиш учун рақобат муҳитини ривожлантириш, шунингдек, халқаро стандартларга мос келадиган ҳуқуқий асосларни яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Банк омонатларини кафолатлаш тизимини такомиллаштириш республика банк-молия соҳасининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлашга, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилади.  

Бу фикрлар Сенат ялпи мажлисида “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди.

Мазкур масала юзасидан муносабат билдирган Сенат Раиси Т.Норбоева банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизматлари бозори ҳажмини ошириш, соҳада рақобатни ривожлантириш «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг асосий мақсадларидан бири бўлиб, 2030 йилга қадар банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш назарда тутилганини таъкидлади. Мазкур қонун фуқароларимизнинг, омонатчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаши баробарида ана шу стратегик мақсадга эришишда ҳам муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.  

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев мазкур қонунда кафолатлаш ҳодисаси ва объекти, кафолатланган омонат, кафолатланган омонатлар бўйича компенсация тўлаш каби тушунчалар очиб берилганини таъкидлади.    

Қонун билан банклардаги омонатларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлаш соҳасидаги ваколатли орган – Омонатларни кафолатлаш агентлигининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва унинг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланмоқда.  

Шунингдек, кафолатлаш ҳодисаси рўй берганда Омонатларни кафолатлаш агентлиги томонидан  бир омонатчига ҳар бир банкда кафолатлаш объектининг қолдиғи 200 миллион сўм миқдорида ёки ундан кам бўлса тўлиқ ҳажмда компенсация тўланиши белгилаб қўйилмоқда.  

Мажлисда банк тугатилганда омонатчиларга Агентлик томонидан компенсация тўловини амалга ошириш даври босқичма-босқич 7 иш кунигача қисқартирилиши назарда тутилаётгани қайд этилди. Жумладан, банк тугатилганда компенсация тўлови 2025 йил 1 январдан бошлаб 20 иш куни, 2026 йил 1 январдан 15 иш куни, 2027 йил 1 январдан 7 иш куни мобайнида амалга оширилади.  

Банк банкротликка учраган тақдирда, омонатчилар маблағларининг Агентлик томонидан қоплаб берилишини инобатга олиб, омонатчининг банкдан талаб қилиш ҳуқуқи Агентликка ўтказилмоқда.  

Н.Абдураимова,  

Н.Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банклардаги маблағлар сақланиши ҳамда кафолатланиши бўйича янги тизим яратилмоқда