Бангладешда автобус дарёга тушиб кетди: қурбонлар бор
Бангладешда йўловчиларни олиб кетаётган автобус Падма дарёсига тушиб кетиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, деб хабар тарқатди “Daily Star” газетаси.
Таъкидланишича, фожиа чоршанба куни тушдан кейин содир бўлган. Расмийлар автобус ичида 40 нафаргача йўловчи бўлганлигини тахмин қилмоқда.
Ҳозирча транспортнинг дарёга тушиб кетишига нима сабаб бўлгани номаълум.

С.Раҳимов, ЎзА