Азимжон полвон Грузияда совриндор бўлди
Грузиянинг Тбилиси шаҳрида 3 карра Олимпия ўйинлари ғолиби, айни дамда Грузия оғир атлетика федерацияси президенти Кахи Кахиашвили томонидан ташкил этилган “Кахи кубоги” бўлиб ўтди.
1994 йилдан буён ўтказилаётган ушбу халқаро мусобақада эркаклар ўртасида +109 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Азимжон Холев учинчи ўринни, синклер тизими бўйича эса саккизинчи ўринни банд этди.


Мусобақа якунида делегациямиз аъзолари Кахи Кахиашвилига Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг махсус эсдалик совғасини топширди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА