ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг жамиятдаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгашида байрам тадбири ўтказилди. Унда касаба уюшмалари фаолияти ривожига муносиб ҳисса қўшаётган фаол хотин-қизлар, тизимда меҳнат қилаётган етакчи опа-сингиллар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Федерациянинг вилоят Кенгаши раиси Э. Нуралиев табрик сўзи билан очиб, аёлларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, турли соҳалар ривожига қўшаётган муносиб ҳиссаси ҳақида сўз юритди. Шунингдек, баркамол авлодни тарбиялашдек масъулиятли вазифада аёлларнинг ўрни беқиёс экани таъкидланди.
Тадбирда “Аёллар дафтари” орқали хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам фикр билдирилди.
Қайд этилганидек, касаба уюшмалари томонидан хотин-қизларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Жамоа шартномаларида хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид алоҳида бўлим ва шартларнинг белгиланиши ҳам бу борадаги эътиборнинг яна бир ифодасидир.
[gallery-28045]
Шунингдек, Федерациянинг Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан меҳнат жамоалари ходимлари ўртасида “Касаба уюшмалари — аёллар манфаати йўлида” шиори остида кўрик-танлов ўтказилди. Тадбир доирасида танлов ғолиблари тақдирланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА