Ўзбекистон – жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан намояндалари заминидир. Юртимизда қадимдан олиму уламолар ардоқланган. Илм-фан ривожига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилган. Илм-фан – инсониятнинг бугуни ва келажагини белгилашда муҳим ўрин тутади, тараққиётга бевосита таъсир кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларини қондириш баробарида, ҳаётини янада фаровон қилади, энг муҳими, замонавий, ишончли хизмат кўрсатади. Иқтисодиёт ривожининг жадаллигини таъминлайди.

Инновацион салоҳият жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишида имкониятларни кенгайтиради, капитал ва табиий ресурсларни тежайди. Илм-фан тараққиёти ҳамда инсон капитали фаоллиги қанчалик юқори бўлса, жамиятда ҳам шунча юқори даражали инновацион салоҳият вужудга келади.

Президентимизнинг илм-фан аҳли билан мунтазам учрашиб, мамлакатимизда илмий салоҳиятни оширишга алоҳида эътибор қаратаётгани муҳим аҳамиятга эга. 

Илм-фан – ҳар қандай давлатни ривожланишга етакловчи асосий куч ҳисобланади. Давлатнинг ривожланишини фан тараққиёти орқали баҳолаш жуда ҳам ўринли. Шу боис Ўзбекистон учун илм-фан тараққиёти фаровонлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. Конституциямизда давлат жамиятнинг илмий ва техникавий ривожланишига ғамхўрлик қилиши бежиз қайд этилмаган. Тарихдан ўзбек жамиятида илмга ҳурмат ва эҳтиром анъана сифатида сақланиб келган. Буюк бобомиз Имом Бухорий айтганидек: “Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай”.

Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш,  рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантиришнинг илмий-инновацион ва юқори технологик форматига ўтиш ҳамда илмий тадқиқотлар ва эришилган натижаларни оммалаштириш муҳим ўрин тутади.

Бугунги кунда илмий журналистика ёки илмий-оммабоп журналистика жуда долзарбдир, чунки у жамоатчилик фикрини шакллантириш ва илм-фан ютуқларини тушунишда муҳим роль ўйнайди. У мураккаб илмий тадқиқотлар ва кенг аудитория ўртасида кўприк бўлиб, маълумотни ҳамма учун очиқ ва тушунарли қилади. 

Оммавий ахборот воситалари бозоридаги кескин рақобат шароитида илмий журналистика соҳасининг, ушбу йўналишнинг долзарблигига қарамасдан, ўрни очиқ қолмоқда. 

Илмий ҳамжамиятда обрўга эга ва объектив мураккаб масалаларни, муболағасиз, аниқ тақдим эта оладиган илмий журналистлар сони бармоқ билан санарли.

Айтиш жоизки, илм-фанни ривожлантириш, оммалаштириш вазифаси замонавий журналистиканинг энг муҳим ижтимоий вазифасидир.

Илм-фанни оммалаштириш, фундаментал, амалий тадқиқотларга, олимларнинг, илмий тадқиқотчиларнинг ижобий имижини шакллантириш, жамоатчиликнинг илм-фанга қизиқишини ошириш, сохта, диструктив маълумотларнинг, тушунчаларнинг тарқалишига асосий тўсиқ бўлиши мумкин бўлган илмий журналистика йўналишини ривожлантириш заруратга айланиб бормоқда. 

Бугунги кунда сохта, диструктив маълумотларнинг, тушунчаларнинг тарқалишига қарши курашда кенг жамоатчилик ҳамда журналистлар ҳамжамиятининг ҳамкорликдаги фаолиятларида янги ёндашувларни қўллашни тақозо этмоқда.

Илмий журналист илм-фан, инновациялар, технологиялар ва кенг жамоатчилик ўртасида воситачи, коммуникатор ва илм-фанни оммабоплаштириш учун хизмат қилади. Шу боис ахборот муҳитида оммавий мулоқот журналистиканинг стратегик муҳим йўналиши бўлиб, журналистларнинг илм-фанни қандай ёритиши, олимлар билан мулоқотда ўзини қандай тутиши катта аҳамиятга эга.

Илм-фан дунё қандай ишлашини тушунтиради, ғоялар, тушунчалар ва назарияларни ишлаб чиқади, муайян воқелик тизимларининг ташкил этилишини аниқлайди ва тушунтиради. Инсон бу билимдан ҳаётида фойдаланади. Аммо, журналистлар, олимлар ва кенг жамоатчилик ўртасида кўприк бўлиш (қуриш) йўлини топмаса, илм-фан ёпиқ, номаълум объект бўлиб қолади. 

Биз кўпинча оммавий ахборот воситаларидан ҳайратланарли кашфиётлар ҳақида билиб оламиз, лекин ушбу ҳайратланарли кашфиётлар ҳақида маълумот манбаларига ҳаволалар мавжудлигига, ушбу кашфиёт натижаларини қандай синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларга эътибор берамизми, олимлар, мутахассислар шарҳлари билан қизиқамизми? Бу саволларни нафақат медиа-саводхон аудитория, балки, биринчи навбатда, афсуски, ҳар доим ҳам маълумот олувчига бундай ҳаволаларни бермайдиган журналистларнинг компетенциялари ҳақида ўйлаб кўришимиз керак деб ҳисоблаймиз.

Албатта, жиддий илмий янгиликларни оддий маълумот олувчига адекват ва объектив етказиш – қийин вазифа.  Шу ўринда, жаҳонга машҳур физик олим Стивен Хокингнинг (Стивен Уильям Хокинг 1942-2018 йй. Физик, астрофизик, космолог, ёзувчи) “Китобга киритилган ҳар бир формула ўқувчилар сонини икки баравар камайтиради”,деган фикрини келтириб ўтиш лозим. Стивен Хокинг вақтнинг қисқача тарихи ва коинотнинг тузилишини кенг оммага тушунарли тилда тақдим этишга муваффақ бўлган. 

Фикримизча, Ўзбекистон журналистикаси ўзининг илмий журналистлар мактабини шакллантириши керак. Умумий, таянч компетенциялар ушбу йўналишда самара бериши амримаҳол, бунинг учун илмий журналистлар илм-фан, илмий тадқиқотлар, инновациялар йўналишларини тушуниш, илмий алоқаларни ўрнатиш,  ахборот манбалари билан ишлаш ва фактларни текшириш қобилиятларига эга бўлиш, илмий матнларни таржима қилиш (адабий тилга ўгириш), ижтимоий аҳамиятга эга фан ва техника соҳасидаги мавзуларни аниқлаш малакаларига эга бўлиш талаб этилади. 

Илмий ишланмаларни илмий-оммабоп материалга ўгириш синтаксиси оддий бўлиши керак, чунки илмий терминологиялар моҳиятни ўқувчига содда, оммабоп тилда етказиш керак. Ёддан чиқармаслик керакки, илмий ишланмаларни соддалаштиришда илмийлик мантиғи ва кетма-кетлигига алоҳида эътибор бериш талаб этилади. 

Машҳур математик олим Ханна Фрайнинг (Ханна Фрай 1984 й. Математик, ёзувчи, теле- ва радио бошловчи) уч юз саҳифалик “Hello world” "Салом дунё" китобида мураккаб жумлалар деярли йўқ, лекин муаллиф нейрон тармоқлар ва мураккаб алгоритмларнинг тузилишини оддий, содда тилда тушунтириб берган. 

Ишончли, ишончсиз ахборотнинг ҳаддан ташқари кўплиги шароитида илмий ва илмий-оммабоп материалларга талаб ортиб бормоқда. Буни пандемия даврида яққол кузатдик, пандемия фонида илм-фан ва унинг ютуқлари ҳақида ишончли маълумотларга бўлган эҳтиёж жуда сезилди. Ёдимизда, шу даврда етарли илмий салоҳиятга эга мутахассислар оммавий ахборот воситаларида касаллик ҳақида илм-фан нуқтаи назаридан шарҳлар бериб, кўпгина нохуш ҳолатларни, кераксиз ваҳималарни олдини олишди.

Илм-фан ҳақида ёзувчи журналист сиёсий шарҳловчи ёки иқтисодий таҳлилчи каби юқори малакали мутахассисдир.

Ривожланган жамиятда илм-фан кучли, жамият ривожланишида беқиёс ўринга эга бўлган ижтимоий институтдир, у ўз фаолиятида илм-фаннинг барча йўналишларини қамраб олган ҳамда ўз коммуникацияларига эгадир. Лекин афсуски, илмий коммуникациялар, оммавий ахборот воситалари, оммавий коммуникациялар тизимига етарли даражада интеграция, трансформация қилинмаган.

Журналистика назариясида “илмий журналистика” ва “илмий-оммабоп журналистика” тушунчалари кўпинча синоним, бир-бирини алмаштирувчи сифатида қўлланилади ва илм-фан тараққиёти акс эттирилган ахборотларни алоҳида сегментда ёритишга хизмат қилиши керак. 

Жамият ривожланишида, “илмий контент яратиш” инсониятнинг яшаш шароитларини ўзгартиришга имкон беради, илм-фаннинг ютуқларини ҳаётга татбиқ этилиши тезлаштиради. Илм-фан ютуқларини оммалаштириш илм-фанга қизиқишни шакллантиради, одамларни бу соҳани ривожлантиришга, инсоният цивилизациясини олға силжитишга ундайди.

Илм-фан – нафақат инновацион технологиялар, кашфиётлар, ихтиролар ва б., балки инсоннинг ноёб фикрлаш усулидир. Шу сабабли, илмий тадқиқотчиларнинг ютуқлари барча ёшдаги одамларни билим олишга ва турли муаммоларнинг ностандарт ечимларини топишга илҳомлантиради, тадбиркорларни, бизнес вакилларини илм-фанни ривожлантиришга сармоя киритишга ундайди. 

Бироқ илм-фан терминлар, атамалар ва рақамлар тилида гапиради, бу эса кўп ҳолларда кўпчилик томонидан идрок этилишига тўсқинлик қилади. Ушбу қийинчиликни бартараф этишга журналистлар ёрдамга келиши ва олимларнинг ютуқларини кенг оммага етказишга хизмат қилиши зарур.

Илмий контент, умуман илмий журналистика анъанавий таълимдаги айрим тўсиқларни, бўшлиқларни йўқ қилади, таълимни дарсликлар, ўқув материаллари ва маърузалардан ташқарига кенгайтиради. Илмий журналистика илмий-амалий тадқиқотларни рағбатлантирадиган динамик ва интерактив тажрибани тақдим этади. Бу тажриба ўқувчи-ёшларга илмий тамойилларни ўрганиш, ҳис қилиш ва тажриба ўтказиш имконини беради, мавзуни чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. 

Илмий контент, илмий журналистика таълимда STEАM технологиясини – Science, Technology, Engineering,  Art and Mathematics, яъни фан, технология, муҳандислик, санъат ва математика соҳаларини ўрганиш ва ривожланишида катализатор вазифасини бажаради. 

Илмий журналистика, илмий маълумотларни оммалаштириш, соддалаштириш ва илмий аниқлик ўртасидаги нозик мувозанатни топишдан иборат бўлиши зарур. Мураккаб илмий тушунчаларни оммабоп тилга таржима қилиш, ҳаддан ташқари соддалаштириш илмий тадқиқотнинг моҳиятини бузиб қўйишидан эҳтиёт бўлиш керак. 

Шунингдек, илмий журналистлар илм-фан соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг махфийлигини сақлаш учун ахлоқий жавобгарликка эга бўлиши зарур. 

Албатта, сунъий интеллект ва автоматлаштириш илмий журналистиканинг келажагида муҳим роль ўйнайди. Сунъий интеллектга асосланган алгоритмлар катта маълумотлар тўпламини таҳлил қилиши, пайдо бўлаётган илм-фан тенденцияларни аниқлаши ва ҳатто, дастлабки янгиликлар ҳисоботларини яратиши мумкин. Сунъий интеллект илм-фан тараққиётининг баъзи жиҳатларини тезлаштириши мумкин бўлса-да, илмий журналистларнинг маълумотларини шарҳлаш, ўрганиш, ахлоқий назоратни таъминлашдаги ўрнини боса олмайди.

Миллий илмий контентни ишлаб чиқиш, ижтимоий институт сифатида илм-фаннинг яхлитлиги, автономияси ва ишончлилигини таъминлайди. Ушбу контент илмий фаолиятнинг умумий субъектини ташкил этувчи олимларнинг бевосита ва билвосита мулоқоти шаклида амалга оширилади ва кенг оммага ахборот маконида алоқа воситаси сифатида ишлайди. 

Билвосита илмий мулоқотнинг асосий воситалари, каналлари нафақат соҳага ихтисослашган илмий журналлар, балки бошқа илмий нашрлар – илмий ишлар тўпламлари, монографиялар, илмий-услубий қўлланмалар, диссертация ва уларнинг авторефератлари, илмий конференциялар маърузаларининг тезислари, электрон ёки босма шаклдаги конференция материаллари бўлади. Илмий журналистлар санаб ўтилган манбаларни таҳлил қилиб, кенг оммага етказишлари талаб этилади.

Илмий нашрлар ва илмий даврий нашрлар – илмий фаолиятнинг воситаси ва натижаси бўлиб, илм-фан ривожи учун муҳим, турли илмий муаммоларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ва ҳал этиш имконини беради, лекин уларни ижтимоий контекстга тезкорлик билан киритиш имконини бермайди. Илмий нашрлар ва илмий-даврий нашрларнинг яна бир жиҳати борки, жамиятни илмий мерос асарлари мазмуни билан таништиради. 

Илмий нашрларнинг мавзулари деярли чексиздир – улар илм-фаннинг ҳар қандай соҳасини, ҳар қандай масалаларини акс эттириши мумкин. Миллий илмий контентда, илмий назариялар, қонуниятлар, индивидуал кашфиётлар, муайян тажриба тавсифи, фан ёки илмий йўналишнинг генезиси, мунозарали масалалар, ҳар қандай қонуният ва қоидаларни танқид қилиш мумкин бўлади. Контентда тадқиқот усуллари, энг муҳим кашфиётлар тарихи, янги ҳодисалар, табиат ва жамият тараққиёти қонуниятлари нашр этилади, маълум фактлар янгича позициялар, қарашларда ёритилади.

Шу ўринда, Ўзбекистон журналистикасида (ривожланган давлатлар қаторида) илмий журналистиканинг ўрни бўлишини хоҳлар эдик. Авваламбор, Олтин қалам” Миллий мукофоти халқаро танловига илмий, илмий-оммабоп йўналишни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Илм-фан ютуқларга тобора кўпроқ таянадиган дунёда илмий журналистиканинг ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ. У бизни кашфиётлар, ютуқлар ва инновациялар оқимидан тўғри, ўз вақтида хабардор бўлиб боришга хизмат қилади. 

Сарвар Маҳмудов,

педагогика фанлари доктори

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот маконида илмий контентни яратиш – илм-фанга қизиқишни шакллантиришнинг асоси