Астронавтлар иштирокида халқаро анжуман ўтказилмоқда
Тошкент шаҳрида халқаро “Space Technology Conference – Central Eurasia (STC) 2026” анжумани бўлиб ўтмоқда.
Анжуман Марказий Евроосиёда космик соҳани ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва янги имкониятлар яратишга қаратилган. Унда 30 дан ортиқ давлатдан 400 нафарга яқин делегат иштирок этмоқда.
Тадбир “Ўзбеккосмос” агентлиги мезбонлигида ўтказилиб, халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Дастур доирасида космик соҳадаги сўнгги инновациялар, миллий дастурлар тақдимоти, панель муҳокамалар ва бизнес учрашувлар ташкил этилмоқда.
[gallery-28474]
Эътиборли жиҳати шундаки, анжуманда халқаро миқёсда танилган астронавтлар ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, Axiom Space астронавти ва NASA’нинг собиқ астронавти Майкл Лопес-Алегрия ҳамда Туркиянинг илк астронавти Алпер Гезеравжи тадбир меҳмонлари сифатида қатнашмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, мазкур анжуман минтақада космик ҳамкорликни янада кучайтириш ва янги инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Н.Раҳмонова,
Н.Ҳайдаров (сурат),
ЎзА