Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда илғор қишлоқ хўжалиги ходимларига мукофотлар топширилди

Андижонда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа фидойиларига мукофотлар топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Қишлоқ хўжалиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, соҳа ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этди. Ммлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимиз иқтисодий ривожи, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги таъкидланди. 

Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгуси йиллар учун белгиланган режалар юзасидан кенг жамоатчиликка мурожаат қилди. Мурожаатда янги технологиялар, илғор ва интенсив агротехник услубларини амалиётга жорий этиш, деҳқончилик қилинадиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ҳосилдорликни ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш, малакали мутахассислар тайёрлаш орқали вилоятда қишлоқ хўжалиги ривожини янада юқори босқичга кўтариш, мазкур йўналишда амалга оширилиши муҳим вазифалар хусусида тўхталди. 

[gallery-26717]

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.

Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА