ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йил байрами арафасида Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласида жойлашган Машраб кўчаси тўлиқ янгиланиб, 24/7 тартибида фаолият юритадиган гастрономик, туризм ва савдо-сервис кўчаси сифатида фойдаланишга топширилди.
Ушбу кўчани барпо этишга 12 миллиард сўм инвестиция йўналтирилиб, бу ерда 50 та савдо, хизмат кўрсатиш ва овқатланиш объектлари ташкил этилди. Натижада 120 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.
[gallery-26977]
Тунги вақтда айниқса, ёрқин чироқлар, замонавий инфратузилма ва байрамона кайфият кўчани янада жозибали қилади. Янги йил арафасида бу ерда концерт дастурлари ташкил этилиб, андижонликлар ва шаҳар меҳмонларига кўтаринки кайфият улашмоқда.
Янги кўчанинг очилиши нафақат аҳоли учун қулайлик, балки шаҳар қиёфасини янада обод этиш, маҳаллий иқтисодиётни жонлантириш йўлида муҳим қадам бўлди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА