Анъанавий август анжуманлари давом этмоқда
Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" бош ғояси остида анъанавий август анжуманининг шўъба йиғилиши зоом дастури орқали масофавий тарзда ўтказилди.
Унда вилоят тасарруфидаги барча туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг таълим сифатини таъминлаш, жорий этиш шўъба мудирлари ва методистлари оффлайн тарзда, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотлари эса онлайн тарзда иштирок этди.
Анжуманда тўртта шўъба ташкил этилган. Биринчи шўъба “Илк қадам” ва “Давлат стандарти” асосида тарбия самарадорлигини оширишда болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш мавзусида олиб борилди. Иккинчи шўъба “Болаларни икки ва ундан ортиқ тилга ўргатишнинг замонавий ва интерфаол усуллари” мавзусида, учинчи шўъба “Ижодий устахонага саёҳат” мавзусида бўлди. Охирги тўртинчи шўъба эса, ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг реабилитация жараёнларида янгича ёндашув” мавзусида ташкил қилинди. Бунда барча шўъбалардаги иштирокчилар фаол тарзда ўзларининг қобилиятлари ҳамда ижодий ёндашувларини намоён этди.
Шунингдек, Тошкент вилояти профессионал таълим муассасалари директорлари учун Август семинари доирасида 2021-2021 ўқув йилида таълим жараёнини ташкил этиш, ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий хужжатлар, дуал таълим принципларини жорий, ўқув устахоналарини янги ўқув йилига тайёрлаш ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш, WORLD SSKILLS стандартларини жорий қилиш босқичлари тўғрисида тақдимотлар намойиш этилди.
Семинарни Тошкент вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи У.Тухтаев олиб борди. Унда Бошқарма ходимлари, Тошкент вилояти барча профессионал таълим муассасалари директорлари иштирок этди.
А.Мусаев,ЎзА