Андижон давлат педагогика институтида “Амир Темур ворислари” ҳарбий-спорт спартакиадаси бўлиб ўтди.

Буюк бобомиз, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 689 йиллик санасига бағишланиб, институтнинг талабалар жамоалари ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари жасорат, бирдамлик, ғолибликка интилиш, саломатлик ҳамда спортнинг ҳақиқий тарғиботи ва намойишига айланди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар орасида жисмоний фаоллик ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек, Амир Темур ворисларига хос жасорат, бирдамлик ҳамда матонатни намойиш этиш мақсадида спартакиада ва “Қувноқ стартлар” мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақалар доирасида спортнинг арқон тортиш, воркаут, армрестлинг, енгил атлетика турлари бўйича талаба ёшлар фаол иштирок этди. 

Қизғин баҳслар асосида ўтган мусобақаларда спорт руҳи, дўстона муҳит ва жамоавий бирдамлик кўзга ташланди.

– Мусобақаларда куч ва имкониятимизни синовдан ўтказдик, – дейди армрестлинг мусобақаси ғолибларидан бири Шаҳобиддин Холпўлатов. – Энг асосийси, улуғ бобомиз Амир Темурнинг муносиб ворислари эканлигимизни кўрсатишга, бир жамоа бўлиб ғалабага интилишга ҳаракат қилдик. 

Якунда ғолиб жамоалар институт ректорати томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мазкур спартакиада нафақат спортни тарғиб этишга, балки талаба-ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги, ватанпарварлик руҳини юксалтиришга хизмат қилди.

Ф. Убайдуллаев, 
З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Амир Темур ворислари” спорт мусобақаларида беллашди