АҚШнинг Аляска штати ғарбий қирғоғига “Халонг” тўфони ёпирилиб, бир кишини ҳалок қилди. Табиий офат натижасида 1500 дан зиёд аҳоли уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Анадолу" маълум қилди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, дам олиш кунлари минтақани қамраб олган бўрон кучли ёмғир ва кучли шамол билан кечган.
Расмийлар тўфон ўтиб кетгач, 51 киши тошқиндан қутқарилгани ҳақида баёнот берди. Баъзи уйлар пойдеворидан қулаган, сув ювиб кетганлари ҳам бор. Айрим қишлоқлар бутунлай сув остида қолган.
Кўчирилганлар муваққат бошпанага ёки шаҳар марказига жойлаштирилган.
М.Пирматова, ЎзА