“Алп Техно Сервис”нинг экспорт салоҳияти ортмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қарши шаҳридаги “Буюк Турон” кичик саноати зонасида жойлашган “Алп Техно Сервис” масъулияти чекланган жамияти йилига 120 минг дона телевизор ва монитор ишлаб чиқариш қувватига эга.
JVC, TCL, Zimmer ва бошқа брендларнинг аудитидан ўтган корхона маҳсулотлари шу номлар остида ташқи бозорга чиқмоқда. Ўтган йили 3 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлиб, жорий йилда бу кўрсаткич 6 миллион долларга етказилиши кўзланган.
Корхонада айни пайтда 70 та иш ўрни яратилган. Плата териш ҳамда пластик қисмлар ишлаб чиқариш тармоғи йўлга қўйилиши билан яна 30 та янги иш ўрни яратилади.
[gallery-10741]
Аъло АБДУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА