Алломаларимиз ҳақида 10 та факт 

Дунё тамаддуни ривожига ҳисса қўшган, илм-фанда улкан кашфиётлар қилган алломаларимизнинг илмий-маънавий мероси биз учун ҳамиша қадрли ва бебаҳо. Буюк аждодларимизнинг илмий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, улар ҳақидаги муҳим маълумотларни билиш ёш авлоднинг аждодларга муносиб ворис сифатида камол топишида алоҳида аҳамиятга эга. 

“Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳаси доирасида буюк аждодларимиз ҳақида тақдим этилаётган маълумотларни Ал-Фарғоний мисолида давом эттирамиз. 

1. Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Каср Фарғоний 797 йилда Фарғона водийсининг Қува шаҳрида туғилган. 

2. 832-833 йилларда Суриянинг шимолидаги Синжор даштида ва ар-Раққа оралиғида ер меридианининг бир даражаси узунлигини ўлчашда қатнашган. 

3. Олим 861 йилда Қоҳира яқинидаги Равзо оролида нилометрни, яъни Нил дарёси сув сатҳини белгиловчи ускунани ясаган. 

4. Дамашқдаги расадхонада осмон жисмлари ҳаракати ва ўрнини аниқлаш, янгича юлдузлар жадвали — зиж яратиш ишларига раҳбарлик қилган. 

5. Ал-Фарғоний Европада “Алфраганус” номи билан машҳур бўлган. 

6. ХII асрдаёқ испан олимлари кремонлик Герардо, севилялик Иоанн Ал- Фарғонийнинг “Самовий ҳаракатлар ва умумий илминужум” китобини арабчадан лотин тилига таржима қилган. 

7. Лотин ва бошқа ғарб тилларига таржима қилинган мазкур асар Ғарбий Европада 400 йил давомида фалакиёт илмида асосий қўлланма бўлиб келди. 

8. Европа Уйғониш даврининг машҳур олимларидан бири бўлган Региомонтан XV асрда Австрия ва Италия университетларида алломанинг асарлари асосида астрономиядан маърузалар ўқиган. 

9. XVI асрга келиб ойдаги кратерларнинг бирига “Алфраганус” номи берилган. 

10. Бизгача алломанинг 8 та асари етиб келган. 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/tpvz1NqEzoU" title="“Alfraganus” nomi bilan mashhur alloma" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Алфраганус” номи билан машҳур аллома (+видео) 