Ватанимиз тарихидаги 8 август санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1875 йил (бундан 150 йил олдин) – адабиётшунос олим Шариф Юсуповнинг қайд этишича, Россия императори ваъдаларига ишониб Тошкентга келган Қўқон хони Худоёрхонни Туркистон генерал-губернатори Константин фон Кауфман қабул қилди. Бу учрашув тафсилотини тарихчи Акмал Акрам қуйидагича баён қилади: 

“Кауфман аллақачон Худоёрхоннинг қисматини ҳал қилиб бўлган эди. Унга ётиғи билан унинг ҳолати жуда аянчли тус олганини, хоннинг Қўқонга қайтиб бориши мумкин эмаслигини, шунинг учун Россияда қолиб, давлатдан нафақа олиб, қолган умрини шод-хуррам ўтказишни унга маслаҳат беради. Лекин хон бу таклифга кескин рад жавобини бериб, мустақил давлат ҳукмдори эканлигини ва фақатгина рус императори билан гаплашмоқчи эканини айтади. Суҳбатни давом эттириш мумкин эмаслигини тушунган Кауфман хонадан чиқиб кетади. Фақат шундагина Худоёрхон хонликни умрбод қўлдан чиқарганини тушуниб етади”.

Эртаси куни эса хон келиб тушган Тошкентнинг Дархон маҳалласидаги ҳовлига генерал-губернатор Кауфман келиб, ҳар икки томон ўртасида музокаралар бўлганини маълум қилади. Шундан кейин 3–4 кун ўтмаёқ Худоёрхон Тошкентдан чиқиб кетиб, икки йилдан зиёдроқ Оренбургда сургунда яшаб, ўша ердан яширин равишда ҳаж сафарига жўнайди ва юртига қайтиб кела олмай, мусофирликда вафот этади.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон Марказий Ижроия Қўмитаси “Айирбошлаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга кўра, айирбошлаш, сотиб олиш ва сотиш ҳуқуқи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда майда ва ҳунармандчилик саноати буюмларига жорий қилинди.

1924 йил (бундан 101 йил олдин) – Тошкентда биринчи Бутунтуркистон олимпиадаси тантанали равишда очилди. Ўлка матбуоти уни “Улкан жисмоний тарбия байрами”, деб баҳолади. Бутунтуркистон олимпиадаси Тошкентдаги Меҳнат саройи (ҳозирги Сайилгоҳ атрофи) олдида вилоятлар спорт жамоаларининг тантанали юриши билан бошланди. Бунда ҳар бир вилоят спорт жамоасининг 35 спортчидан иборат бўлиши белгилаб қўйилган эди. Шундан сўнг спортчилар шаҳар стадионига йўл олдилар. Бу ерда олимпиада очиқ, деб эълон қилинганидан сўнг Тошкент ва Самарқанд футбол жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ўйинда тошкентликларнинг қўли баланд келди.

Бир ҳафта давом этган мазкур олимпиадада енгил атлетика, баскетбол, қўл тўпи, шахмат бўйича мусобақалар бўлиб ўтди, эркак ва аёл гимнастикачиларнинг кўргазмали чиқишлари уюштирилди. Жумладан, аёллар ўртасидаги эстафетада Сирдарё вилояти спортчилари ғолиб чиққанликлари маълум. Шахмат бўйича мусобақалар саралаш босқичида 24 шахматчи икки гуруҳга бўлиниб куч синашган. Бутунтуркистон олимпиадаси нуфузини ошириш учун бошқа жойлардан номдор спортчилар ҳам таклиф этилган. 

1945 йил (бундан 80 йил олдин) – шарқшунос, манбашунос олим, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Неъматулла Иброҳимов таваллуд топди. У араб манбалари бўйича Ўрта Осиё тарихини ўрганиш, араб халқ романлари жанр ва услубий қурилиши бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. Унинг асарлари Шарқ ва Ғарб тилларидаги нодир манбаларнинг чуқур таҳлилига асосланган. Неъматулла Иброҳимов манбашуносликда янги йўналишлардан бири – Шарқ бадиий тафаккури ва элитар маданиятларнинг узвий ягоналиги ҳақидаги концепция асосларини яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 августдаги фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Неъматулла Иброҳимовга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди.

1951 йил (бундан 74 йил олдин) – биолог олима, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Шаҳноза Азимова таваллуд топди. Унинг илмий ишлари молекуляр биология, генетика, рекомбинат оқсиллар олишга оид. У нормал ва рак ҳолатида тиреоид гормонлар рецепторларини ўрганган.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Нью-Йорк шаҳрида имзоланган қўшма коммюнике асосида Ўзбекистон ва Ямайка ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди. Ямайка Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 6 январда тан олган эди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистоннинг А-310 лайнери Буюк Британия ва Италиядан келган 27 сайёҳни Самарқандга олиб келди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Лондон–Самарқанд янги йўналишини очиб, шу тариқа Европани Буюк Ипак йўли билан боғлади.

2002 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг “Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2005 йил (бундан 20 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг “«Оқила аёллар» ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академик Неъматулла Иброҳимов таваллудига 80 йил тўлди