Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилояти Ширин шаҳар тиббиёт бирлашмасида аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 300 га яқин фуқаро иштирок этди.
Тиббий кўрикдан ўтган иштирокчиларнинг 26 нафарида турли касалликлар аниқланиб, 6 нафари вилоят даражасида даволанишга, 11 нафари шаҳар тиббиёт бирлашмаси стационар бўлимида, 9 нафари эса амбулатор шароитда даволанишга йўналтирилди.
[gallery-25301]
Кўрикда невропатолог, онколог, акушер-гинеколог, офтальмолог, терапевт, кардиолог, хирург ва педиатр фуқароларга бепул тиббий хизмат кўрсатди. Шунингдек, тадбир давомида гепатит Б касаллигини аниқловчи экспресс-тест ҳам ўтказилди.
Бундай тиббий кўриклар аҳоли саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА