8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ишловчи ходимлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Адлия кубоги – 2023” мусобақаси бўлиб ўтди.

Меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва ходимларнинг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш мақсадида 8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимида ишловчи ходимлар ўртасида мусобақалар ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинмоқда. 

Хусусан, жорий йилнинг 2 декабрь куни Қарши шаҳридаги “Геолог” спорт мажмуаси ёпиқ футзал майдонида эркаклар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича “Адлия кубоги-2023” ҳамда аёллар ўртасида спортнинг дартс тури бўйича мусобақалар ўтказилди. 

Футбол мусобақасида вилоят адлия бошқармаси аппарати, 16 та туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда юридик техникум, жами 18 та жамоа қатнашди. Жамоаларнинг қуръа ташлаш йўли билан рақиблари аниқланиб, олимпия тарзида ўтказилди. 

Унда Чироқчи туман адлия бўлими жамоаси 1-ўринни, Китоб туман адлия бўлими жамоаси 2-ўринни, Миришкор туман адлия бўлими жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. 

Шунингдек “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиб жамоалар тақдирланди.  

Барча совриндорларга ташкилотчилар томонидан медаллар, диплом, статуэтка, кубок ҳамда пул мукофоти сертификатлари топширилди. 

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлиячилар футбол ўйнади