“2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасига кўра, бюджет маблағларини тақсимлашда барча соҳалар қатори ижтимоий йўналишларга кенг ўрин берилган.

Жумладан, таълим соҳасига 84,3 триллион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Ушбу маблағлар жами Давлат бюджети харажатларининг қарийб 25 фоизини ташкил этиб, бу 2024 йилга нисбатан 13,2 триллион сўмга кўп. Хусусан, умумий таълимга 54 триллион сўм, мактабгача таълимга 15,8 триллион сўм ҳамда олий ва ўрта-махсус таълимга 14,5 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.  

Ажратилаётган бу маблағлар таълим сифатини янада яхшилашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади. Чунончи, умумтаълим мактабларида ўқувчилар сони 2025 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қарийб 6 миллион 800 мингга етиши натижасида 1,1 триллион сўмга яқин қўшимча харажатлар йўналтирилади.  

Умумтаълим соҳасига бюджетдан ажратилаётган маблағларнинг йилдан- йилга кўпайтирилиши туфайли келгуси йилда умумтаълим мактабларида бир ўқувчига тўғри келадиган йиллик харажатлар миқдори 7 миллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда.  

Шунингдек, давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчи 1,4 миллион болаларни ота-оналар томонидан тўланадиган тўловдан ташқари озиқ-овқат харажатларини қоплаш учун бюджетдан 2,5 триллион сўмга яқин ёки 2024 йилга нисбатан 15 фоизга кўп маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.  

Давлат олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида ўқийдиган талабалар сони 197,5 минг нафарга етказилиши эътиборга олиниб, 2025 йилда таълим соҳасидаги давлат дастурларини молиялаштириш учун 10,7 триллион сўм, яъни, 2024 йилдан 11 фоизга кўп маблағлар ажратилиши назарда тутиляпти.  

Келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилар экан, муҳокамалар давомида депутатлар синфхоналардаги болалар сонини белгиланган меъёрлар асосида мақбуллаштириш, мактаб кутубхоналарини бадиий ва илмий китоблар билан бойитиш, мактаблардаги компьютер синфларини замонавий ўқув қуроллари билан таъминлаш, янгидан мактаблар қуриш каби масалалар бўйича ўз муносабатларини билдирди.  

М.Комилова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда боғчаларнинг озиқ-овқат харажатларига бу йилга нисбатан 15 фоизга кўп маблағ ажратилмоқда