Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 февралдаги 110-сонли қарорига мувофиқ қурилиш объектларини рўйхатга олиш муддати 2025 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди.

Бугунги кунда республика бўйича 2 минг 500 дан ортиқ ижтимоий, инфратузилма ва ишлаб чиқариш объектлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларда қурилиш-монтаж ишлари рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга оширилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 200-сон қарори 5-иловасига мувофиқ Қурилиш ишларини рўйхатга олиш жараёнлари даврида қурилиш объектининг кенгаш хулосаси, қурилиш ишлари лойиҳа талаблари асосида бажарилгани, ижобий экспертиза хулосаси, шу билан бирга бинонинг техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги ижобий хулосалар олигани объектни рўйхатга олиш учун асос бўлиши белгиланган.

–Юқоридаги ушбу тартиб 2025 йил 24 февраль санасидан кейин ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилиш объектларига татбиқ этилмайди ва ушбу қурилиш объектлари рўйхатга олинмаслигини эслатиб ўтамиз, – дейди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов. – Инспекцияни хабардор қилмасдан ўзбошимчалик билан ноқонуний тартибда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига асосан жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу ўринда соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мулоҳаза. Мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги жараёнларни самарали ва шаффоф бошқариш мақсадида янги қурилишларда давлат назорати тизими жорий этилганидан хабарингиз бор.

Хўш, ушбу тизимнинг ўзига хос янгилиги ва имкониятлари нимада?

– Ушбу тизим билан қурилиш жараёнлари босқичма-босқич текширилади ва ҳар бир иш тури учун тўлдириладиган саволномалар орқали сифат назорати амалга оширилиб, ҳужжатлаштириш жараёни соддалаштирилади, – деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов. – Тизим қурилиш корхоналарининг ҳолатини автоматик баҳолайди ва рейтинги паст бўлган ёки талабга жавоб бермайдиган корхоналарга рухсатнома бермайди.

Муҳим янгиликлардан яна бири - ҳар бир объект учун QR-кодли паспорт жорий этилди. Ушбу код орқали объект ҳақидаги барча маълумотларни реал вақт режимида олиш мумкин. Бу республикадаги барча фуқаролар ва жамоат назорати вакилларига қурилиш объектлари ҳолатини қулай тарзда кузатиш имконини беради.

Объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни ҳам анча соддалаштирилди. Эски тизимдаги 27 та саволнома банди ўрнига, янги тизимда фақат 7та банд қолдирилиб, жараённи тезлаштириш ва ортиқча кечикишларнинг олдини олишга ёрдам берадиган тизим ишга тушди.

Қурилиш иштирокчилари учун интерактив ва қулай кабинетлар ишлаб чиқилди. Ҳар бир кабинет фойдаланувчига мослаштирилган бўлиб, бу орқали ички назорат, техник назорат, муаллифлик назорати ва инспекторлар учун алоҳида имкониятлар тақдим этилмоқда.

Қурилиш жараёнлари тизим орқали рақамлаштирилиб, қўшимча равишда объектлар реал вақт режимида кузатиб борилади. Яъни, инспектор объектни жойига чиқиб мониторинг қилиш билан бирга, электрон ҳужжат ва фотосуратлар орқали объектнинг ҳолати бўйича қўшимча ўрганишларни амалга ошириш имкониятига эга бўлди.

Барча хулоса, ёзма кўрсатма ва тасдиқлар электрон ҳужжат айланиши орқали амалга оширилмоқда. Бу эса қоғоз ҳужжатларига бўлган эҳтиёжни камайтириб, жараёнларни тезлаштиришга ёрдам беради. Энг муҳими, қурилиш жараёнлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига интеграция қилиниб, жараёнларнинг шаффофлиги оширилди ва коррупция хавфи камайтирилди.

Умуман олганда янги тизим қурилиш жараёнларини шаффофлаштириш, сифат назоратини кучайтириш ва жараёнларни соддалаштиришга хизмат қилади. Бу инновацион ечимлар қурувчилар ва назорат органлари учун қулайлик яратиб, объектни ўз вақтида ва сифатли тайёрлаб фойдаланишга топширишга имкон беради. 

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2 минг 500 дан ортиқ объектда қурилиш-монтаж ишлари рўйхатдан ўтмаган ҳолда амалга оширилган