Зухридинов Хаётбек Кахрамонжон ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Темир йўл иншоотларида фавқулодда вазиятларни прогнозлаш, мониторинг қилиш тизимлари ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш” мавзусида
Зухридинов Хаётбек Кахрамонжон ўғлининг 05.10.02 - “Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги” ихтисослигидан техника фанлари бўйича бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Темир йўл иншоотларида фавқулодда вазиятларни прогнозлаш, мониторинг қилиш тизимлари ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 26 декабрь куни соат 11:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳар Миробод тумани Темирйўлчилар кўчаси 1-уй. Тошкент давлат транспорт университети бош биноси, 259-аудитория.
Тел.: +998 71 299-00-01
e-mail: rektorat@tstu.uz