Инсонга зурриёт берувчи Зурият меваси қадимги Мисрда муқаддас ҳисобланган ва минг йиллар давомида доривор ўсимлик сифатида бепуштликни даволашда кенг қўлланилиб келинган.
Ҳозирги кунда ҳам ушбу давлатда бу мева орқали аёлларнинг бепуштлигини даволашда ва дарахти ёғочидан қурилишда кенг фойдаланилмоқда.
Ўсимликнинг ноёб хусусиятлари олимларимизнинг ҳам эътиборини тортмай қолмади. Асосан цитрус меваларида тадқиқотлар ўтказиб, лимончилик соҳасидаги кашфиётлари билан машҳур селекционер олим, Тошкент давлат аграр университети профессори Муҳаммадазиз Фахруддинов илк бор ушбу мевани Ўзбекистон шароитида синаб кўрди.
Ўсимлик баландлиги 15 метрни ташкил этиши мумкин экан ва одатда иссиқ, қуруқ иқлим шароитида яхши ривожланади. С витаминига бой бўлиб, инсон иммунитетини оширади, овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимини яхшилайди. Тошкент давлат аграр университети ректори Нарзулло Обломуродов томонидан ҳозирда мазкур ўсимликни муассаса тажриба майдонида синов ишларини ташкил этиш, келгусида кўпайтириш ва иқлим шароитимизга мослаштириш чоралари кўрилмоқда.
Ўйлаймизки, ушбу шифобаҳш неъмат яқин йиллар ичида бизни заминимизда ҳам ўз ўрнини топади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NA_JdcxKYEA" title="Zuriyat mevasining shifobaxsh xususiyatlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов,
Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА