Зулфияхоним хотин-қизлар учун беназир намунадир
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида шоира Зулфия Исроилова таваллудининг 109 йиллиги доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда инсонлар қалбидан умрбод жой олган севги, муҳаббат, садоқат, нафосат рамзи бўлган Зулфияхоним Исроилова ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилди. Ўзбек шеъриятининг оташнафас шоираларидан бири, инсон руҳияти дунёсининг бетакрор куйчиси Зулфияни билмайдиган, унинг бирор шеърини ёд олмаган замонамиз ёшлари бўлмаса керак. Севимли шоирамиз ўз шеърлари билан бизларни нафосатга, эзгуликка ошно этиб, оппоқ тонг сари етаклаб, қалб ҳарорати билан иситиб келмоқда.
Тадбир сўнггида Зулфияхоним қизларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.



Гулноза Бобоева, ЎзА