Зулфиячи шоирага Самарқандда уй топширилди
Президентимиз қарорига кўра, Халқаро хотин-қизлар куни арафасида мамлакатимизнинг бир гуруҳ фаол ва ташаббускор хотин-қизлари анъанавий Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилганлар орасида Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи иқтидорли шоира Латофат Амирова ҳам бор.

Ёш ижодкорнинг истеъдоди ва ижодий ютуқлари эътироф этилиб, Президент топшириғига асосан унга Самарқанд шаҳридан барча қулайликларга эга икки хонали уй топширилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Латофатга янги хонадон калитини топшириб, уни юксак мукофот билан табриклади ва ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Латофат Амирова ҳамда унинг оила аъзолари эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири