Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия номидаги давлат мукофоти учун танловнинг Тошкент шаҳар саралаш босқичи ўтказилди
14:42 / 2025-12-02

Мамлакатимизда хотин-қизларни эъзозлаш, уларнинг эзгу орзу-интилишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ўзининг иқтидори, муҳим ғоя ва ташаббуслари, ибратли амалий ишлари ва эришган ютуқлари билан ёшларга ўрнак бўлиб келаётган қизларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги давлат мукофоти таъсис этилган.

Пойтахтимизда мазкур мукофот учун танловнинг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Танловда иштирок этаётган номзод қизлар адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт, жамоатчилик фаолияти ҳамда IТ йўналишлари бўйича саҳна кўринишлари ва чиқишлар орқали ўз иқтидорларини намоён этди.

Шунингдек, санъат ва маданият йўналишлари бўйича номзодлар саҳнага чиқиб, ўз маҳоратлари, ижодий ёндашувлари ва истеъдодларини тақдим этди.

Ҳар бир йўналиш бўйича тақдим этилган чиқишлар тегишли комиссия аъзолари томонидан баҳолаб борилди. Энг юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг Республика босқичида Тошкент шаҳри номидан иштирок этиш учун тавсия этилди.

Гулноза Бобоева,

ЎзА