French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зулфия мукофоти соҳибасининг бугунги изланишлари
12:23 / 2026-02-24

-

“Зулфияхоним издошлари”

Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали “Халқ ижодиёти” кафедраси мудири, профессор Гулбаҳор Ахимбетова қорақалпоқ миллий бахшичилигини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

2005 йил мазкур давлат мукофоти билан тақдирланган санъаткор миллий меросни ўрганиш ва уни ёш авлодга етказишни ўз фаолиятининг устувор йўналиши этиб белгилаган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини халқаро журналистика ихтисослиги бўйича тамомлаган. Кейинчалик Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистратурасини муваффақиятли якунлаб, 2012 йилдан буён санъат ва маданият соҳасида илмий-педагогик фаолият юритиб келмоқда.

Профессор Г.Ахимбетова талабаларга қорақалпоқ миллий бахшичилиги, анъанавий қўшиқчилик ва достончилик санъатини “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўргатмоқда. Унинг шогирдлари республика ва халқаро танлов ҳамда фестивалларда муносиб иштирок этмоқда.

Фаолияти давомида у йирик маданий тадбирларда иштирок этган. Самарали меҳнати учун 2015 йил “Дўстлик” ордени, “Қорақалпоғистон халқ бахшиси” унвони, 2017 йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2021 йил доцент, 2023 йил профессор илмий унвони берилган.

[gallery-27834]

Шунингдек, у Франция, Испания, Португалия ва Малайзияда ўтказилган халқаро фестивалларда қатнашган. 2021 йил Бошқирдистон Республикаси Уфа шаҳрида ўтказилган VI Бутунжаҳон фольклориадаси фестивалида иштирок этиб, диплом билан тақдирланган.

Унинг мусиқа илми ва санъатшуносликка оид илмий мақолалари республика илмий нашрларида чоп этилган. “Қорақалпоқ халқ урф-одат қўшиқлари” номли ўқув қўлланмаси муаллифи ҳисобланади. Айни вақтда Г.Ахимбетова достон ижрочилиги бўйича дарслик устида иш олиб бормоқда.

“Зулфияхоним издошлари” лойиҳаси ана шундай фидойи, истеъдодли ва масъулиятли аёлларнинг бугунги фаолиятини ёритиш орқали ёш авлод учун кучли мотивация ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиш мақсадига қаратилган.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган (сурат), ЎзА