Зукко хотин-қизлар «Заковат»да беллашди
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд вилоятидаги таълим муассасалари, корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган, таълим олаётган хотин-қизлардан тузилган жамоалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўтказилаётган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги” доирасида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган интеллектуал ўйинда 27 жамоа ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, “Афросиёб”, “СамДУ АЛ” ҳамда “Талаба қизлар” жамоалари 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаб, хотин-қизлар ўртасида ўтадиган “Заковат” интеллектуал ўйининг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
[gallery-10796]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА